Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Муҳаммад Одил (Одилжон Абдулмалик ўғли Ҳамидов) 1986 йил 16 мартда (ҳижрий 1406 йил, 6 ражаб) Ўзбекистон Республикаси Қўқон шаҳрида таваллуд топди.
Илк диний таълимини онасида бошлади.
2000 йил Қўқон шаҳрида 21-ўрта мактабда, сўнг 2000 йили Иқтисодий Билимлар лицейида ўқиб, 2003 йилда тамомлади.
2003-2007 йиллари Тошкент Темир Йўл Муҳандислари Институтида Бухгалтерия ва Аудит мутахассислиги бўйича бакалавр йўналишида ўқиди. 2008-2009 ҳамда 2011-2013 йиллари Шарҳшунослик Институтида Мумтоз
Филология ( араб, турк ва форс тиллари бўйича) таҳсил олди. Талабалик вақтида Шайхул-Ислом Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг роҳимаҳуллоҳ биp неча шогирдларида илм олди. Жалолайн, Мишкот, Мухтасар, Фатово, Тасҳили Усули Шоший, Алифия ва бошқа китобларни ўқиб, ҳадис ижозатини олди.
2009-2011 йиллари Ҳиндистонда Мерут Университетида Урду тили ва Адабиёти бўйича магистратурада ўқиди. Бу орада Мирут ҳамда Саҳаранпурнинг машҳур уламоларида тафсир, ҳадис, ақида, фиқҳ ва бошқа фанлардан таҳсил олди.
2013-2014 йиллари Девбанд шаҳридаги Шайх Ҳусайн Аҳмад Маданий Ислом Университети (Жамиатуш-Шайх Ҳусайн Аҳмад Маданий) ҳамда Дарулулум Исломий Илмлар Университетида Ҳанафий мазҳаби бўйича ҳадис илмида бакалавр ва магистратурада таҳсил олди.
2014 йилдан бери Истанбул шаҳрида ФСМ (Фотиҳ Султон Муҳаммад) Университетида ҳадис илми ҳамда Ислом Иқтисоди бўйича магистратурада ўқиб келмоқда.
2017 йилдан бери Илмий Таҳқиқотлар Маркази (ИЛАМ) таҳқиқотчисидир.
2014 йилдан бери бир неча маҳад, институт ва академияда, шулар жумласидан Илмий Таҳқиқотлар Маркази (ИЛАМ) академияси, СEД академиясида ҳадис, фиқҳ ва бошқа фанлардан бакалавр-магистр талабаларига дарс бериб келмоқда.
2016 йилдан бери Халқаро Уламолар Жамиятида (УМАД) бўлим мудири ва мудир ёрдамчиси каби лавозимларда ишлаб келмоқда.
2018 йили Islom.uz портали томонидан ташкил қилинган «Islom.uz-1439» танловида I-ўрин соҳиби деб топилди.
2018 йили Август ойида Azon.uz сайти учун махсус ўзининг илм сафари ҳақида интервю берди. (https://www.azon.uz/content/views/video-odil-hamid-hanafiy-uz-bilan-tanish).
Ҳинд Олимлар Ҳамжамиятининг раиси Шайх Аршад Маданийнинг хос шогирди, Дунё Уламолар Ҳамжамияти раҳбари Шайх Али Қорадоғийнинг собиқ ёрдамчиси, Муфтий Тақий Усмонийнинг Туркиядаги хос шогирди ва вакили, Шайх Муҳаммад Аввоманинг илмий тадқиқотчиси.
2016 йили Март ойида Hanafiy.uz илмий-маърифий сайтига асос солди. Ушбу интернет сайт саҳифа ва каналида ўзининг туркум суҳбатлари ва мақолаларини бериб бормоқда.
Бундан ташқари бошқа илмий-маърифий сайтларда мақола ва таржималари бериб борилади.
Илм таҳсилини бошлагандан бери кўплаб уламолардан дарс олишга муяссар бўлди. Жумладан:
1. Шайх Абдулҳақ Азамий роҳимаҳуллоҳ — Саҳиҳи Бухорий, Мишкот, Нухба, Мусалсалот, ҳадис илмида ижозат берганлар.
2. Шайх Юнус Жонфурий роҳимаҳуллоҳ – Мусалсалот, ҳадис илмида ижозат берганлар.
3. Шайх Солим Қосимий — Мусалсалот, ҳадис илмида ижозат берганлар.
4. Шайх Риёсат Али Бижнурий роҳимаҳуллоҳ — Сунани Термизий, Мишкот ҳадис китобларини ўқиган..
5. Шайх Саййид Аршад Маданий ҳафизаҳуллоҳ — Сунани Термизий, Мишкот, руҳий табия ва тазкияда махсус дарс олди.
6. Шайх Саид Аҳмад Полонпурий ҳафизаҳуллоҳ — Саҳиҳи Бухорий, Бухорийдан ўз ижозатларини берганлар.
7. Шайх Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ – Саҳиҳи Бухорий ва ҳадис илмида ижозатларини берганлар.
8. Шайх Неъматуллоҳ Азамий ҳафизаҳуллоҳ — Саҳиҳи Муслим, ҳадис илмида ижозатларини берганлар.
9. Шайх Аллома Қамаруддин ҳафизаҳуллоҳ — руҳий тарбия ва тазкия, ҳадис илмида ижозатларини берганлар.
10. Шайх Ҳабибурраҳмон Азамий ҳафизаҳуллоҳ — Сунани Абу Довуд, Мишкот.
11. Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ – ҳадис илми ва усули.
12. Шайх Тақиюддин Надавий – ҳадис илмида ижозатларини берганлар.
16. Шайх Амин Полонпурий ҳафизаҳуллоҳ – Сунани Насоий, Мишкот, Ҳидоя, Ақоиди Насафий.
19. Шайх Пир Зулфиқор Аҳмад Нақшнабдий ҳафизаҳуллоҳ – руҳий тарбия ва тазкияда махсус дарс олди.
20. Шайх Муфтий Рошид ҳафизаҳуллоҳ – Ҳидоя, мазҳабсиз ва такфирчи фирқаларга раддиялар, Ақидатут-Таҳовий.
21. Шайх Жамил Аҳмад ҳафизаҳуллоҳ – Мишкот, Ҳидоя.
22. Шайх Кавкаб Олам ҳафизаҳуллоҳ – Тафсири Жалолайн, фиқҳ, усули фиқҳ.
23. Шайх Муҳаммад Али Бижнурий ҳафизаҳуллоҳ – Тафсири Қуръон, араб тили, фиқҳ, тадрис усули.
24. Шайх Муфтий Абу Лубоба ҳафизаҳуллоҳ – фатво бериш, фиқҳ тадриси, Ҳидоя, Қудурий.
25. Шайх Али Муҳйиддин Қорадоғи ҳафизаҳуллоҳ – Ислом иқтисоди ва молияси.
26. Шайх Муфтий Нўъмон ва Муфтий Абдуттаввоб ҳафизаҳумуллоҳ – фатво усули, фатво бериш ихтисоси.
27. Шайх Дурсун Али Йилмаз ҳафизаҳуллоҳ – ҳадис тахассуси, ҳадис усули ва тахрижи, китобиёт каби фанларда дарслар олган.
Бундан ташқари бошқа кўплаб Ҳинд, Турк ва Араб уламоларида ҳам дарслар олди.
Ҳадис ва араб тилида икки китоб, бир неча илмий мақолалари нашр қилингандир. Ўзбек тилидаги мақолалари, дарс ва суҳбатларини ўзи асос солган Hanafiy.uz сайти орқали бериб келмоқда.
Туркиянинг бир неча маҳади дарс программаси тузишда раҳбарлик қилди. Бир неча Халқаро Университетлар дарс программаси тузилишида ҳамкорлик қилди. “Туркия мадрасаларини ислоҳ қилиш“ мажлиси учун ҳадис таълими режаси бўйича программа ишлаб чиқди.
Ўзи асос солган OFFLINE-MAHAD программаси асосида турли мамлакатлардаги талабаларга дарс бериб келмоқда.
Ислом Иқтисоди, Қўлёзмаларни Таҳқиқ Қилиш, Таълим-Тарбия ва бошқа соҳалардаги Халқаро конференсия ва семинарларга қатнашиб, диплом ва сертификатлар олган.
Араб, Урду, Турк ва Инглиз тилларини аъло, Ҳинд, Форс ва Рус тилларини ўрта даражада билади